Асотир


Сақлаш
17:05 / 10.05.2023 0 1113

Асотир (арабча афсона) – 1) ибтидоий давр кишилари томонидан коинот, табиат ҳодисаларининг моҳияти, пайдо бўлиш сабабларини ўзларича изоҳлаш мақсадида яратилган оғзаки ҳикоялар;

2) миф, афсона, ривоятларни ўрганувчи фан соҳаси.

 

Асотир барча халқларнинг ибтидоий даврдаги асосий дунёқараш шакли бўлиб, ўша давр кишиларининг оламни, ўзини қуршаб олган ташқи дунёни маънавий жиҳатдан ўзлаштиришга бўлган лаёқати, ўзига хос интилиш ларидан дарак беради. Асотир табиат кучларига руҳий тус бериш, уларни жонлантириш, аниқ ҳиссий образларга киритиш, тирик мавжудотлар (инсон, ҳайвонлар) образи, шакл-шамойилида тасаввур этиш орқали ҳам ифодаланади. Ада бир хил нарса-ҳодисаларнинг хусусиятлари бошқа хил нарса-ҳодисаларга бемалол ўтказилар экан, бу хаёл парвозига жуда кенг майдон яратиб берадики, унда хаёл сураётган одам, истаган нарсасини тасаввур этиши мумкин. Асотирнинг тарихий шакллари фетишизм, тотемизм ва анимизмдир.

 

Асотирнинг асосий шакллари: этимологик – табиат ва борлиқнинг алоҳида жисм-ҳодисалари пайдо бўлишига доир; космогоник – оламнинг пайдо бўлишига доир; этногоник – авлодлар ва уларга дахлдор табиий-биологик жараёнларга доир антропологик – одамларнинг пайдо бўлишига доир; эсхатологик – уларнинг келажаги тўғрисидаги қарашларидан иборат. Абстракт тафаккурнинг ривожланиши натижасида асотир абстракцияси вужудга келадики. Унинг маҳсули – ягона худолар тўғрисидаги тасаввурлар ҳисобланади. Марказий Осиё халқларининг қадимги аждодлари яратган асотирларда еру осмоннинг ягона ҳукмдори сифатида Аҳурамазда образи шаклланган. Асотирнинг муҳим қонунларидан бири шундаки, унинг образ ва қаҳрамонлари эпосларда акс эта бошлайди ва эпик умумлашмага хос янги хусусиятлар касб этади (масалан: Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея»си, Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, «Гўрўғли», «Алпомиш» каби халқ достонлари ва бошқалар). Асотир образларисиз жаҳон адабиёти тарихи ва санъатини тасаввур қилиш қийин. Дантенинг «Илоҳий комедия»си, Гётенинг «Фауст»и, Ғарб Уйғониш даврининг тасвирий санъати ва ҳоказо.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//