Аруз


Сақлаш
15:05 / 10.05.2023 0 1063

Аруз (арабча шеър ўлчови, вазнга солиштириб ўлчаш) – Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари шеъриятидаги асосий вазн тури бўлиб, чўзиқ ва қисқа ҳижоларнинг маълум тартибда келишига, яъни мисралардаги ҳижолар миқдори ва сифатига асосланган. Бинобарин, аруз вазни бармоқ вазни сингари мисрадаги бўғинларнинг миқдори ёки гуруҳланиб такрорланиши асосида эмас, балки ҳижоларнинг миқдори ва сифатига, яъни қисқа ва чўзиқ ҳижоларнинг маълум тартибда такрорланишидан ҳосил бўлади. Аруз вазнида ундош товушлар билан тугаган ҳижолар чўзиқ, унлилар билан тугаган ҳижолар («о» дан ташқари) кўпинча қисқа саналади. Баъзан чўзиқ ҳижо қисқа ҳижо, қисқа ҳижо чўзиқ ҳижо тарзида ўқилиши ҳам мумкин. Бу ҳодиса «имола» деб юритилган. Аруз вазнида мисранинг ритмик бўлаклари, яъни ҳижоларнинг туроқ типидаги гуруҳлари рукн деб аталади.

 

Рукнлар ҳижоларнинг миқдори ва чўзиқ ёки қисқалигига қараб, саккиз аслга бўлинади ва ҳар бири арабча «фаала» (ҳаракат) сўзидан ясалган махсус ном (қолип) билан юритилади:

1) фаулун;

2) фоилун;

3) мафоийлун;

4) фоилотун;

5) мустафъилун;

6) мафъулоту;

7) мафоилатун;

8) мутафоилун.

 

Бу асллар айрим ўзгаришларга учраб, турли ритмик бўлакларни вужудга келтиради ва шу тарзда вазн рукнлари кўпайиб боради. Рукн бир, икки, уч, тўрт ва ундан ортиқ ҳижоли бўлиши мумкин. Аруз вазнининг «рамал», «ражаз», «мутақориб» каби туркумлари бўлиб, бу туркумлар «баҳр» деб аталади («баҳр» арабча, «денгиз» маъносини ифодалайди. Шеър денгиздан олинадиган дурга ўхшатилгани учун шундай номланган). Аруз вазни Шарқ шеъриятининг асосий турларидан бири сифатида араб поэзиясида вужудга келди, кейинчалик форс-тожик ва туркий халқлар мумтоз поэзиясининг ҳам асосий вазн тури сифатида шаклланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 148
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 127
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5306
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4329
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4135
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//