Антропоморфизм


Сақлаш
17:05 / 05.05.2023 0 946

Антропоморфизм (юнонча аnthropоs – инсон ва morpheo – шакл, кўриниш) – инсонга ўхшашлик, тирик бўлмаган табиатнинг ҳодиса ва предметларига инсоний хусусиятлар бериш, Худо ёки худоларни инсоний қиёфада тасаввур этиш. Антропоморфизм жамият ривожланишининг илк босқичларида ҳукмронлик қилган мифологик дунёқарашнинг дастлабки шакли сифатида вужудга келди.

 

Антик даврда юнон файласуфи А.Ксенофан томонидан худолар қуйидагича танқид қилинган: «Ҳабашлар худоларини қора танли ва бурунлари пучуқ дейди; фракияликлар эса Худоларини кўк кўз ва малла соч деб тасаввур этади». Таврот, Инжил ва Қуръонда худонинг қиёфаси ҳақида гап бормайди. Антропоморфизмнинг антропологизм, психологик антропоморфизм каби турлари мавжуд. Антропоморфизм образлари шеъриятда, халқ оғзаки ижодида кенг қўлланади, у ибтидоий жамоалар даврида яратилган афсоналарда кўп учрайди. Антропоморфизм инсоннинг борлиғини, табиат ва жамиятда вужудга келадиган зиддиятларни енгишга қаратилган. Афсонадаги антропоморфизм илк фикрлаш ҳодисаси бўлиб, инсоннинг ўзини атроф-муҳитдан ажратмаслиги, инсоний сифатларни теваракдаги оламда мавжуд нарса ва ҳодисаларига кўчириши натижасида вужудга келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 145
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15989
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6693
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//