Антагонизм


Сақлаш
16:05 / 05.05.2023 0 864

Антагонизм (юнонча аntagonistos – қарама-қарши, рақиб, душман) – ижтимоий тараққиёт, жамият ҳаётидаги фарқ, тафовут ва зиддиятни мутлақлаштириш ғояси. Антагонизм атамаси фалсафий тафаккур тараққиётида қарама-қарши кучларнинг курашини ифодалаш учун қўлланади. Диний қарашларда антагонизм яхшилик ва ёмонлик, жаҳолат ва маърифат ўртасидаги курашда ўз ифодасини топади. Ўрта асрлар мутафаккирлари табиат, жамият ва инсон турмушининг барча соҳаларида антагонизм мавжудлиги, уни бартараф этиш зарурати ҳақида фикр юритган. Ислом мусулмонлар ҳаётидаги антагонизмни ҳал этишнинг маънавий воситаси сифатида эътироф этилади. Советча талқиндаги марксизм фалсафасида турли синфлар ўртасидаги антагонизм ижтимоий инқилоблар орқалигина ҳал этилиши мумкин, деб таълим берилган.

 

Собиқ совет даврида инқилоблар ижтимоий тузумни ўзгартирувчи, барча синф ва қатламлар манфаатларини уйғунлаштирувчи, улар ўртасидаги антагонизмни бартараф этувчи омил сифатида нотўғри талқин этиб келинди. Жамиятда мулкдорлар, йирик сармоядорларнинг мавжудлиги антагонизмнинг манбаи, деб нотўғри ташвиқот ишлари олиб борилди. Бугунги кунда антагонизм масалалари конфликтология фани доирасида тадқиқ этилмоқда. Бу фан антагонизм ҳақидаги фан сифатида жамият ҳаётининг барча соҳаларида (жумладан, маънавият соҳасида) зиддият ва қарама-қаршиликларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини ўрганади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 145
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15989
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6693
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//