Андиша


Сақлаш
15:05 / 05.05.2023 0 738

Андиша (форсча ўй, мулоҳаза, фикр, ор-номус, иффат, шарм-ҳаё, уят, ибо, истиҳола, босиқлик) – юксак маънавиятга хос, тарбия натижасида шаклланадиган маънавий-ахлоқий тушунча бўлиб, кишидаги хулқ-одоб, тарбия ва маънавият билан боғлиқ сифатларни ифода этади.

 

Андиша инсон табиатида чуқур илдиз отган, тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган, илм ва ҳикматга бой халқнинг тафаккур булоғидан сув ичган маънавий ҳодиса. Андиша асрлар мобайнида ардоқланиб, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтмоқда. Андиша иффат, шарм-ҳаё, уят, истиҳола, ор-номус каби одоб-ахлоқ тушунчалари билан узвий боғлиқ. Андишали инсон ҳамиша ақл-идрок ва ҳокисорлик билан иш юритади, бетгачопарлик қилмайди, ўз хатти-ҳаракатининг оқибатини ўйлайди. Андишали киши ҳеч қачон ўзгаларнинг иззат-нафсига тегмайди, ёши улуғларнинг, аёлларнинг ҳурматини жойига қўяди. Қилаётган ҳар бир ишига босиқлик билан ёндашади, шошма-шошарлик, ўзибўларчиликка йўл қўймайди. Андишали одамларда ўз халқи ва миллати тақдирига нисбатан масъулият ҳисси юқори бўлади. Улар нафақат ўз халқи, миллати, балки бошқа халқ, миллат ва элатларга ҳам ҳурмат билан қарайди. Бағрикенглик андишали одамларга хос хусусиятлардан бири. Андишали одамлар ножўя ҳаракатлардан ўзини тия олади, ўзгаларга ҳам ножўя ишларни раво кўрмайди. Ҳадисларда айтилганидек, андишали инсон «Одам, энг аввало, ўзидан уялиши керак» деган ақидага амал қилади. Ҳазрат Алишер Навоий бежиз андиша, вафо ва ҳаёни ахлоқий фазилатлар ичида биринчи ўринга қўймаганлар. Андишали одамлар ўз қадр-қимматини ҳамиша юқори тутади ва бошқага ҳам шуни раво кўради. Андишали, ор-номусли, шарм-ҳаёли одамлар элим-юртим деб яшайди, ўзгаларга мурувват қилишни, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш ва тўғри йўл кўрсатишни ўзи учун виждоний бурч ва масъулият деб билади. Андишали кишиларда миллий ғурур, миллий ифтихор, орият кучли бўлади. Улар ўз миллати, эл-улуси манфаати ва шарафини ҳимоя қилишни катта бахт деб билади. Андишали одамлар таъмадан ҳазар қилади, ундан нафратланади, бировларга қилган яхшилигини миннат қилмайди, юзига солмайди.

 

Юртимизда андиша, одоб-ахлоқ, одамийлик каби хислатларнинг қарор топишида Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Усурулмаолий Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Югнакий, Маҳмуд Кошғарий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Аваз Ўтар, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон сингари сиймоларнинг хизматлари беқиёс. Мустақиллик йилларида халқимизга хос бошқа фазилатлар каби андиша ҳам миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айланиб, ҳақиқий қадр-қиммат касб этиб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 148
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 127
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5306
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4329
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4135
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//