Амри маъруф


Сақлаш
17:05 / 04.05.2023 0 912

Амри маъруф (арабча яхшиликка буюриш) – кишиларни яхшилик қилишга, эзгу интилиш ва мақсадларга чорлашни англатувчи тушунча.

 

Ҳозирги пайтда кишилар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ижтимоий ҳамкорлик, яқин қўни-қўшничилик муносабатларни кучайтириш, ёшлар онгида «оммавий маданият», ғарбона ҳаёт тарзи, миллийликдан чекиниш каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда амри маъруф доирасидаги ваъз-насиҳатларнинг фойдаси катта. Шу боис, расмий равишда жомеъ масжидларда жума намози олдидан, ТВнинг махсус «Зиё», «Ҳидоят сари» каби кўрсатув ва эшиттиришлари, газета ва журналлардаги айрим рубрикаларда амри маъруф доирасидаги насиҳатлар бериб борилаётгани диққатга сазовордир. Турли эзгу мақсадлар билан ўтказиладиган маъракалар, хайру-эҳсон шаклидаги диний маросимларда қилинадиган амри маъруфда руҳонийлар томонидан ислом дини қоида-амалларига, шариат аҳкомларига риоя этишга, савоб-эзгу ишларни бажаришга даъват этиш, чорлаш мақсадида қилинадиган маъруза ва ваъзлар амри маъруфнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 145
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15989
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6693
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//