Космик кеманинг ўлчами нимага боғлиқ?


Сақлаш
16:05 / 04.05.2023 0 891

Америка космик кемаларининг диаметри 14,55 футни ташкил қилади. 

 

Муҳандислар кемани кенгроқ қилишни истайдилар, аммо бу имконсиз. Сабаби нимада деб ўйлайсиз?

 

Гап шундаки, само кемалари йиғиш жойига темир йўл орқали келтирилади. Рельслар орасидаги масофа эса аниқ: 4 фут 8,5 дюйм. Шу боис муҳандислар кемаларни фақат 14,55 фут кенгликда лойиҳалаштиришлари мумкин, бошқачасига уларни ташишнинг имкони бўлмасди.

 

Яна бир ўринли савол туғилиши табиий: нега рельслар орасидаги масофа стандарт равишда 4 футу 8,5 дюм? Бу рақам қаердан чиқди? Маълум бўлишича, Штатлардаги темир йўллари инглиз стандартлари бўйича қурилган, Англияда ҳам рельслар ўртаси стандарт равишда 4 фут 8,5 дюм. Сабаб?

 

Чунки Англияда илк поездлар конлар учун кичик вагонеткалар ишлаб чиқарган заводнинг айнан ўзида қилина бошланган. Энг катта вагонетканинг кенглиги эса 4 фут 8,5 дюм. Нега?

 

Бунинг сабаби инглиз фойтунларининг кенглигидаги стандартда эди. Инглиз фойтунлари ғилдираги камроқ едирилсин учун инглиз йўлларининг транспорт доимий юрадиган изига тушиши лозим эди, бутун Англия йўлларида эса ушбу кенглик масофаси 4 фут 8,5 дюм.

 

Буюк Британиядаги илк йўлларни римликлар ўзларининг ҳарбий араваларига кўра ётқизганлар. Римликлар ҳарбий аравасининг кенглиги 4 фут 8,5 дюмни ташкил қилади. Аммо бир нарса тушунарсиз: бирорта ўлчов тизимида келтирилган сон бутун ҳисобланмайди. Римликлар нимага асосланиб ўз ҳарбий араваларининг кенглигини айнан шу ўлчамда қилдилар экан?

 

Сабаби эса оддий: ҳарбий аравага одатан иккита от қўшиларди. 4 фут 8,5 дюм эса икки ўртача отнинг кенглиги ўлчами эди.

 

Қарангки, одамзод космосга учаётган бугунга келиб ҳам унинг энг юксак технологиялари 2000 минг йил аввал у минган отларнинг ўлчамига боғлиқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 60
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 96
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 272
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15642
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6503
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6409
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5772
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5224
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5092
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4493
Ўзбекистон тарихи

//