Алпомиш


Сақлаш
17:05 / 03.05.2023 0 2365

Алпомишўзбек халқининг минг йиллар давомида яратилган қаҳрамонлик достони. У халқимиз орасида жуда кенг тарқалган ва асрлар давомида бахшилар томонидан куйлаб келинган. «Алпомиш» достони – бутун ўзбек халқининг маънавий мулкидир. Мустақиллик имкониятларидан бири сифатида миллий ифтихоримиз бўлган «Алпомиш» достонининг тўла равишда халқимизга етказилиши маданий тараққиётимиздаги улкан воқеадир. «Алпомиш» достони қон-қардош туркий халқлар, шу жумладан, унинг катта бир бўлаги – ўзбеклар орасида қадим-қадим замонларда халқ донолиги-ю, бахши-шоирлар зукколиги, катта талант-истеъдодлари туфайли яратилган. Достон асрлар давомида авлод-аждодлар, ёшларнинг маънавияти, маданияти, ахлоқ-одоби, улардаги Ватан, миллат туйғуларини ўстириш, шунингдек дўст-биродарлик, орият, мардлик, баҳодирлик, паҳлавонлик, қатъиятлилик каби фазилатларни шакллантириш ва камолга етказишда муҳим эҳсон, муҳим тарбия воситаси бўлиб келган. «Алпомиш» ота-боболаримиз ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорлиги, жаҳон халқлари эпик ижодиёти намуналари ичида алоҳида ўрин тутувчи, мустақил ривожланишимиз даврида миллат бирлиги ва маънавий уйғониш, миллий ғурур ва ўз-ўзини англаш рамзидир.

 

Бу достон яратилганлигининг катта тўйини халқаро нуфузли ташкилот ЮНЕСКОнинг 1999 йилдаги тадбирлари режасига киритилган. «Алпомиш» достони ёш авлодни мардлик, жасурлик, орият, юксак ахлоқ, пок муҳаббат, муҳаббатга садоқат, диёнат, имон-эътиқод, меҳнатга иштиёқ, юртсеварлик, халқпарварлик, оилага, Ватанга фидойилик руҳида тарбиялайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 145
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15989
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6693
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//