Алла


Сақлаш
15:05 / 03.05.2023 0 1039

Алла –

1) инсонни маънавий юксакликка ундайдиган, болани ухлатиш жараёнида яккахонлик усулида айтиладиган қўшиқ. У ўзбек, уйғур ва тожик халқлари орасида алла номи билан юритилади. Одатда оддий куйлар билан, кўп ҳолларда куй ва чолғусиз, бешик ёки беланчакни тебратиш маромига мос равишда ижро этилади. Матни, асосан, тўртлик шаклида, ижро услуби эркин, бадиҳагўйлик йўлида бўлади. Алла онанинг болага бўлган меҳр-муҳаббати, умид ва орзулари, яхши ният ва тилаклари билан бирга, унинг руҳий кечинмаларини ҳам ифода этади;

2) бешик тўйида бешикни олиб кираётган аёллар томонидан айтиладиган қўшиқ. Ижро хусусиятлари байрамона маросим кайфиятига мос; тантанавор доира усули жўрлигида куйланиши мумкин;

3) Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида алла номи билан айтиладиган маросим қўшиқлари. Масалан, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари ҳамда Хоразмда дафн маросими жараёнида навбат билан аёллар (ёки махсус чақирилган аллачи-гўянда, халфа) томонидан бадиҳа усулида айтиладиган қўшиқ ва бошқалар.

 

Бугунги кунда алла атамаси деганда кўпроқ юқорида баён этилган биринчи талқин тушунилади. Бунда алланинг болани ухлатишга қаратилган шакли қўлланади. Алла халқимиз маънавиятининг ноёб ва қадимий ҳодисаси сифатида ғоят қадрлидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 145
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15989
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6693
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//