Алкоголизм


Сақлаш
15:05 / 03.05.2023 0 1105

Алкоголизм – ашаддий ички ликбозлик, спиртли ичимликларни саломатликка ва меҳнат қобилиятига зарар етказадиган даражада, мунтазам равишда меъёридан ортиқ истеъмол қилиш туфайли юзага келадиган ва инсоннинг маънавий қиёфасини издан чиқарадиган касаллик шаклларидан бири. Алкоголизм инсон организмини ишдан чиқаради, унинг маънавий-руҳий дунёсини бузади. Алкоголизмга дучор бўлган кишилар ўз ижтимоий вазифасини тўлақонли бажара олмай қолади, одамлар ўртасида обрў-эътиборини йўқотиб, кўпчилик назаридан қолади. Алкоголизм ҳодиса сифатида социал касалликлар қаторига киради, чунки у жамият аъзолари онгидаги ижтимоий, иқтисодий бузилишлар билан боғлиқ. Қайси жойда алкоголизмнинг тарқалиши юқори бўлса, ундаги ижтимоий вазият шунчалик нохуш бўлиши кузатилади. Алкоголизмнинг олдини олиш – алкоголизмнинг барча турларининг тарқалишига тўсқинлик қилиш, тўю тантаналар, тадбир ва маросимларда алкоголь ичимликларни имкон қадар камайтириш, инсонларни алкоголнинг зарари ҳақида болалигиданоқ огоҳлантириш, уларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида тарбиялаш билан боғлиқ. Бу борада спиртли ичимликлар сотиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, уларни сотишни лицензиялаш, тарқатишни чеклаш тизимини яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//