Адабий тил


Сақлаш
15:04 / 28.04.2023 0 1901

Адабий тил – ҳар қайси халқ ва миллат маънавиятида улкан аҳамият касб этадиган, унинг руҳий оламини моддий шаклда юзага чиқариш ва умумбашарий тараққиёт учун хизмат қилдириш, эл-юртни бирлаштириш, ўзликни англашда муҳим восита бўладиган буюк ижтимоий ҳодиса.

 

Адабий тил умумхалқ тилининг сайқалланган, лексик, фонетик ва грамматик жиҳатдан шу халқ шеваларидаги энг яхши хусусиятларни ўзида мужассам этиб, сайқалланган, ҳамма учун тушунарли ва маъқул меъёрга солинган умуммилий мулоқот воситасидир. Тарих ва тараққиёт жараёнида Адабий тил ўзгариб, такомиллашиб боради. Масалан, Алишер Навоий давридаги ўзбек адабий тили ҳозирги замон ўзбек адабий тилидан фарқ қилади. Истиқлол даврида адабий тилнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Айниқса, 1989 йилда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши адабий тилимиз ривожида мутлақо янги саҳифа бўлди. Ҳозирги даврда ўзбек адабий тили миллий маънавиятимизнинг ҳақиқий кўзгусига айланиб бормоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//