Танбалнинг иш куни “эрта” – Азиз Несиндан иқтибослар


Сақлаш
19:04 / 27.04.2023 0 1047

Энг гўзал шеър математикадир. Ер юзида ҳозиргача “икки карра икки тўрт”дан гўзалроқ мисра ёзилмаган. 

 

* * *

Биласан, гуноҳларни ёзувчи фаришта чап елкада. Шунинг учун ҳам юрак чап томонда жойлашган. Шунинг учун ҳам ишқ энг катта гуноҳ саналади.

 

* * *

Бармоқларимиз орасидаги бўшлиқ – биз учун яратилган инсон келиб уни тўлдириши учун мавжуд.

 

* * *

Тоғлар қуламасин деб оҳ чекмайман. Ўзимни бузаман, дунёни эмас.

 

* * *

Турк эркаклари дунёнинг энг рашкчи эркаклари ҳисобланишининг сабаби севгилисига эмас, ўзларига ишонишмаганидандир.

 

* * *

Эҳтимол, қучоқлайдиган севгилимиз йўқдир, эҳтимол, ёлғиздирмиз. Бироқ, билиб қўйингки, одамдек севганимиз туфайлидир бу танҳолигимиз. 

 

* * *

Ҳарбий соҳаларга сарфланган пул дунёдаги очлик муаммосининг тамоман ҳал қилиниши учун лозим бўлган пулдан юз баравар кўп.

 

* * *

Хариталарга қарадим, ҳеч бирида уйинг йўқ. 

Энциклопедияларни титдим, ҳеч бирида суратинг йўқ. 

Луғатлардан изладим, ҳеч бирида исминг йўқ. 

Кўзгудаги аксимга боқдим, сени кўрдим. 

Билдимки, сен менсан.

 

* * *

Дангасаларнинг иш куни “эртага”дир. 

 

* * *

“Ҳеч кимга ишонмайман” деган тушунча йўқ, “вақтида унга ишондим, энди ҳеч кимга ишонмайман” бор. 

 

* * *

Ҳаёт имтиҳон бўлса, сира азият чекма, исмингни ёз ва чиқ. Балки ўтолмассан, бироқ исминг остида яп-янги саҳифа қолдириб кетасан. 

 

* * *

Совуқ қотсанг – бу илиқлик, қоронғулик чўкса – бу нур йўқлигидандир. Агар ҳар томон қоронғу, сен совуқ қотаётган бўлсанг, бу унинг йўқлигидандир.

 

* * *

Тор жойдан чиққанлар кенг жойларга сиғмайди. 

 

* * *

Орзуйим бир болакайга “Қанчалик яхши кўрасан?” саволини берганда қўлини икки томонга очиб “Мана шунча” дейдиган ўша масъум севгини топиш эди...

 

* * *

Камбағалнинг ягона қуроли – меҳнат. 

 

* * *

Ҳаётим давомида бўйим қадар китоб ёздим, бироқ мени ёқтирмайдиганлар бунга ҳам бир баҳона топиб – шусиз ҳам унинг бўйи кичкина эди дея олишди холос.

 

* * *

Инсон фақат гапирганлари эмас, жим турганлари олдида ҳам масъулиятлидир. 

 

* * *

Биласан, эркак унча-мунчага йиғламайди, бироқ у йиғласа, кўзёшлари ҳеч қачон сохта бўлмайди. 

 

Раҳмат БОБОЖОН тайёрлади

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 67
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 63
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6114
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3990
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//