Адабиёт


Сақлаш
16:04 / 26.04.2023 0 978

Адабиёт (арабча одоблар йиғиндиси) – умуминсоний маънавиятнинг таркибий қисми, адабий фаолият натижаси, жамият ҳаёти ва унинг такомиллашувида муҳим аҳамият касб этадиган ижод соҳаси.

 

Адабиёт икки маънода қўлланади:

1) кенг маънода – барча китоб турлари, газета ва журналларга нисбатан;

2) тор маънода – бадиий адабиёт, турли жанрдаги бадиий асарлар мажмуи.

Бадиий адабиёт кишилик тараққиётининг маълум бир босқичида юзага келган бўлиб, дастлаб оғзаки ижод намунаси сифатида яратилиб, тилдан-тилга ўтиб, бойиб, сайқалланиб борган. Ёзув пайдо бўлиб, одамларда ёзма нутқ, ёзув маданияти ривожланиши билан ёзма бадиий адабиёт ҳам шакллана бошлади. Бадиий адабиёт ҳар қайси халқ маънавиятини асрлардан асрларга олиб ўтадиган асосий воситалардан биридир. Оғзаки ва ёзма адабиёт қайси халққа мансублигига қараб, ўша халқ номи билан қўшиб юритилади. Масалан, ўзбек адабиёти, грек адабиёти, немис адабиёти ва ҳоказо.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//