Афв этиш


Сақлаш
14:04 / 26.04.2023 0 705

Афв этиш (кечириш) – бағрикенглик, мардлик ва олижаноблик, юксак гуманизм ифодаси бўлган, муҳим тарихий сана ёки умуммиллий воқеалар муносабати билан суд ҳукмига кўра жазо тайинланган шахс (маҳкум) ёки шахслар гуруҳининг гуноҳидан кечишга қаратилган сиёсий акт.

Ўзбекистонда афв этиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси суд идоралари жазога ҳукм қилган шахсларга нисбатан уларнинг ўзлари томонидан афв сўраб берилган илтимосномага биноан қабул қилинади. Афв этиш акти маҳкумларни асосий ёки қўшимча жазодан бутунлай ёки қисман озод қилиш; жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш; судланганликни олиб ташлаш кўринишларида амалга оширилади. Афв этиш масаласи кўрилаётганида содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, маҳкумнинг шахси, унинг хулқи, меҳнатга муносабати, жазони ўташ жойларидаги ташаббускор ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, етказилган зарарни ўз ихтиёри билан қоплагани каби ҳолатлар эътиборга олинади. Амалдаги қонунчиликка биноан, афв сўраб берилган илтимоснома рад этилган тақдирда, олти ойдан кейин яна шундай ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Маҳкум афв этилса, бу ҳақда Президент фармони чиқарилади ва ижро этиш учун юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//