Авлод


Сақлаш
17:04 / 25.04.2023 0 687

Авлод (арабча болалар) – тор маънода алоҳида бир шахс, оила ёки сулоланинг давомчиси бўлган фарзандлар ва уларнинг зурриётлари, кенг маънода эса миллат, халқ, цивилизация ривожининг муайян босқичида ягона ғоя, мақсад ва вазифалар билан майдонга чиқадиган, тараққиёт жараёнида узвийлик ва давомийликни таъминлаб, ўз даври қиёфасини белгилаб берадиган, ижтимоий ҳодиса даражасига кўтариладиган кишилар гуруҳи.

 

Авлоднинг камолотида аждодлар тажрибаси, урф-одат ва анъаналари муҳим роль ўйнайди. Авлод тарихий даврлар, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар, ижтимоий тоифалар, касб-кор ва фаолият соҳасига мансублигига, ёш хусусиятлари, ижтимоий хусусиятларига қараб фарқланади. Масалан, истиқлол даврида вояга етган баркамол авлод, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган авлод, ёш авлод, кекса авлод, эркин авлод, ёзувчилар авлоди, космонавтлар авлоди ва ҳоказо. Авлод тушунчаси наботот ва ҳайвонот дунёси, инсон меҳнати, ақл-заковати билан яратилган нарса ҳамда воситаларга нисбатан ҳам кенг қўлланади. Масалан, ғўза навларининг кейинги авлоди, сут эмизувчилар авлоди, янги авлод дарсликлари ва ҳоказо.

 

Авлодлараро ворисийлик – аждодлар билан авлодлар ўртасидаги қондошлик алоқалари, муносабат, анъана ва қадриятларнинг давом этишини, наслий, маънавий-ахлоқий яқинликни англатадиган тушунча. Шарқ халқлари ҳаёти жамоавийлик тамойилларига асосланган. Бу муносабатлар ҳар қайси халқ яшаётган заминнинг ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқ ҳолда шаклланиб, асрлар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келмоқда. Авлодлараро ворисийликни маънавий жиҳатдан таъминлашда анъана ва қадриятларнинг давомийлиги муҳим роль ўйнайди.

 

Ҳар қайси даврнинг талаби, ундаги ижтимоий-иқтисодий ва ғоявий-сиёсий омилларнинг таъсири остида анъана ва қадриятлар шакли ривожланиб, ўзгариб боради. Масалан, тил, дин, илм-фан, ёзув ва матнларда тарих, халқ ва миллат ҳақидаги маълумотлар сақланиб, сайқалланиб асрлар мобайнида аждодлардан авлодларга ўтади. Бу эса авлодлараро ворисийликни таъминлашга хизмат қилади. Ижтимоий мулоқот ҳам авлодлараро ворисийликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Айниқса, оила ва маҳалланинг бу борадаги аҳамияти беқиёс. Бугунги кунда Авлодлараро ворисийликни таъминлашда замонавий ахборот воситалари, жумладан, радио, ТВ, матбуот, адабиёт ва санъат асарлари маънавий меросни авлодларга етказиш вазифасини бажаради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//