Патернализм


Сақлаш
16:04 / 20.04.2023 0 938

Патернализм (лотинча paternus – отага тааллуқли) –

1) дастлаб Италияда пайдо бўлган, каттанинг кичикка, қариндошнинг қариндошга, устознинг шогирдга, яқинларга нисбатан ғамхўрлиги асосида фаолият юритишни ифодалаган атама;

2) ижтимоий муносабатларга киришаётган томонлар ўртасидаги мавжуд ишлаб чиқариш муносабатларини уйғунлаштириш ва барқарорлаштиришга маънавий омил таъсирини ифодалайдиган тушунча.

 

Илк итальянча патернализм тушунчаси асосида иш берувчи билан иш бажарувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда иш берувчилар меҳнат тақсимоти, меҳнат муҳофазаси ва меҳнатга ҳақ тўлашда маҳаллий иш бажарувчиларга нисбатан ўз ҳамюртларига имтиёз бераётгани туфайли иш бажарувчилар ҳам меҳнатга эл-юрт манфаатларини кўзлаб муносабатда бўлишлари лозим, деган қараш ётади. Демак, иш берувчиларнинг ўз ҳамюртларига хилма-хил моддий ва маънавий рағбатлантириш воситаларини қўллаётгани учун иш бажарувчилар ҳам муросага келиб, ижтимоий тенгсизлик ва ижтимоий адолатсизликка қарши бош кўтармасликлари ватан равнақини таъминлайди.

 

Патернализм ғоясига кўра, жамиятда ўрнатилган ва ҳукм сураётган меҳнат тақсимоти доирасида иш бажарувчилар кўп, улар арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан жаҳон бозорига тез кириб бориб, ватан шон-шарафини оширишга қаратилган «патерналистик» муносабатлар талабларига жавоб берадиган тартиб-қоидаларга бўйсунишлари лозим. Патернализм ғояси кейинчалик Италия доирасидан чиқиб, бошқа ривожланган мамлакатлар ижтимоий ҳаётига ҳам татбиқ этилди. Ҳозирги цивилизациялашган бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида патернализм ғояси ривожланаётган мамлакатларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларида ҳам намоён бўлмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 50
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15592
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6492
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6394
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5765
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5214
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5081
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4471
Ўзбекистон тарихи

//