“Амири кабир” ҳақида қизиқарли фактларни биласизми?


Сақлаш
16:10 / 25.10.2021 0 1035

 

Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида танилиб, шеърларини туркий (Навоий тахаллуси билан) ва форсий (Фоний тахаллуси билан) тилларида ёзган.

 

Ҳусайн Бойқаро тахтга келгач, 1472 йилнинг феврал ойида уни ўз саройининг бош вазири қилиб тайинлайди ва унга “Амири кабир” унвонини беради.

 

Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари; 2. Достонлари; 3. Форсий тилдаги шеърий мероси; 4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари.

 

Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурдирган ва таъмирлаттирган.

 

 Улуғ шоир ижодининг шоҳ асари “Хамса” 5 достондан, 52 минг мисрадан иборат бўлиб, бу бешлик ХВ асрда ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси бўлган.

 

1991 йилда Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги тантанали нишонланиб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилди ҳамда Тошкентда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи барпо этилди ва бу боғ ўртасида шоирнинг салобатли ҳайкали қад кўтарди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 103
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16567
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6856
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6701
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5408
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//