Закот


Сақлаш
14:04 / 19.04.2023 0 1106

Закот (арабча поклик, покланиш; садақа) –

1) мол-мулк ва даромаддан бериладиган хайр-эҳсон;

2) исломнинг бешта асосий талабларидан бири.

 

Шариатга мувофиқ, муайян бойликка эга бўлган катта ёшдаги мусулмон киши закот беради. Закот берувчининг маблағи ўзи ва қарамоғидагиларининг зарурий эҳтиёжларидан ортиқча бўлиши лозим. Бу маблағга кишининг жамғармаси, дўконда сотиладиган нарсалари, сотаман деб олиб қўйган нарсалари, бировга берган қарзи киради. У йилда бир марта берилиши шарт бўлган хайр-эҳсон (садақа) қаторига киради ва айни вақтда ибодат ҳисобланади. Закот миқдори маблағларнинг 1/40 улуши (2,5%)га тенг, уни закот беролмайдиган мусулмонлар олишга ҳақли. Закот аввал қариндошлар орасидаги муҳтожларга, бундай қариндошлар бўлмаса, камбағал, қарздор, мусофирларга берилади. Деҳқонлар ва чорвадорлардан олинадиган закот миқдори бир оз бошқачароқ белгиланган. Закотнинг асл ҳикмати фақир ва муҳтожларнинг ҳожатини чиқармоқдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//