Қонунийлик


Сақлаш
16:04 / 18.04.2023 0 1062

Қонунийлик – жамиятдаги барча фуқаролар, ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига тўла риоя қилиниши.

 

Қонунийликнинг мамлакат ҳудудида бир хилда тушунилиши ва қўлланилиши; Конституция ва қонунларнинг устунлиги – барча норматив ва индивидуал ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва қонунлар асосида қабул қилиниши ва уларга зид келмаслиги; инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг, бурчларининг кафолатланганини ифодалайди. Қонунийликнинг маданият билан боғлиқлиги жамият аъзоларининг юқори даражада маданиятли, жумладан ҳуқуқий маданиятли бўлганларидагина қонунийликга эришиш мумкинлигида намоён бўлади.

 

Қонунийлик мақсадга мувофиқликни, қонун ва қонун ости ҳужжатлари давлат ҳамда жамият манфаатларига мос келишини англатади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, турли хил шаклдаги мулкчилик, жамиятдаги иқтисодий эркинликлар; сиёсий ҳурфикрлилик, кўппартиявийлик, давлат тузумининг демократик тамойиллари қонун ва қонуности ҳужжатларини татбиқ этиш ва назоратини уюштиришнинг самарали механизми қонунунийлик билан таъминланади. Қонунунийлик шахсий ва ижтимоий ҳаётда доимо риоя қилиш шахс маънавиятининг юксаклигидан дарак беради. Шахс ва жамият ҳаёти ўзаро уйғун, бир бутун ҳаёт эканини тушунадиган инсонлар маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб, улар ҳаётда қонуний талабларга асосланиб яшайдилар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16188
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//