Романтизм


Сақлаш
15:04 / 17.04.2023 0 692

Романтизм – бадиий адабиёт ва санъатдаги ижодий ёндашув ва услублардан бири. Романтизм, реализм, танқидий реализмнинг ҳар бири адабий тараққиёт жараёнининг маълум босқичида тарихий зарурат сифатида юзага келган, бири иккинчисининг туғилишига замин ҳозирлаган. Шунинг учун бу ижодий услубларнинг бир-биридан фарқли белгиларини, ҳар бирига хос хусусиятларни билиб олиш муайян тарихий даврда яратилган асарларнинг қандай йўналишда яратилганини аниқлашга ёрдам беради.

 

Ёзувчи ўз даври учун характерли ҳодиса ва ҳаётий воқеликларни ажратиб олиб, уларни ўз асарида умумлаштириб тасвирлар экан, уларга нисбатан ўз муносабатини билдиради, эстетик жиҳатдан баҳолайди. Ёзувчининг худди ана шу муносабати ва баҳосида унинг тасвирлаш принципи, ижодий ёндашуви ўз ифодасини топади. Романтизм ҳаётнинг ўзидан кўра кўпроқ турмуш ҳақидаги орзу-умидларни тасвирлаш тамойилига асосланади. Шунинг учун романтизм услуби асосида яратилган асарларда воқеликка нисбатан ижодкорнинг эркин ёндашуви яққол намоён бўлади, яъни тасвирда ҳаётий фактга қараганда бадиий тўқима устунлик қилади, фантазия, рамзийлик ва бадиий муболағага кенг ўрин берилади, юксак тимсолларни тасвирлаш устувор аҳамият касб этади. Романтик асарларда ёзувчи орзу қилган нарсаларни бўрттириб тасвирлайди, ўзи яшаб турган ҳаётдан норозилигини ифода этади. Шунинг учун бундай асарларда ёзувчи яшаган давр, ижтимоий муносабатлар ифодаланиши билан бирга, асар қаҳрамони ҳукмрон гуруҳларга қарши қўйилади.

 

Романтик ёзувчилар яратган образлар ҳаёт ҳақиқатидан йироқ, ундан бутунлай ажралиб қолмаган бўлсада, бу тимсоллар бевосита ҳаётий ҳақиқатнинг бадиий ҳақиқатга айланган образи бўлмай, балки улар орзу қилган ҳаётнинг инъикосидан иборат. Романтизм услуби асосида яратилган асарлардаги образлар романтик образлар дейилади. Масалан, Алишер Навоий асарларидаги Фарҳод, Ширин, Лайли, Мажнун ва бошқа тимсоллар романтизмга йўғрилган бўлиб, буюк мутафаккир шоир улар орқали ўзининг илғор қарашлари, жумладан, эзгулик ва ёвузлик, муҳаббат ва нафрат, яхши ва ёмон амаллар ҳақидаги ғояларини ғоят таъсирчан романтик тасвирлар воситасида ифода этган ҳамда инсонларни юксак маънавий амаллар сари етаклаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 150
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 129
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 164
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9172
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5307
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4331
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4144
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//