Юракдаги ниҳоллар


Сақлаш
16:10 / 25.10.2021 0 1249

 Бадавлат бир инсоннинг ўғли ёмон хулқли бўлиб, салбий одатларини ҳеч ташламас экан. Бой ўғлини тарбиялаш мақсадида уйига ақлли бир устозни таклиф қилибди. Устоз унинг муддаосини тинглаб, йигитни ёнига олибди-да, боғ бўйлаб сайрга чиқишибди. 

Устоз йигитдан шу ерда ўсаётган кичкина бир ниҳолни юлиб ташлашини сўрабди. Йигит икки бармоғи орқали ниҳолни осонгина кўчириб олибди. Шундан сўнг устоз йигитга дарахт бўлиб улгурган кўчатни юлишини буюрибди. Йигит зўр бериб, бор кучини ишлатиб дарахтни ердан суғурибди.

– Энди эса манавинисига уриниб кўр, дея устоз каттакон ва сертомир дарахтга ишора қилибди.

Йигит қанчалик уринмасин, дарахт қилт этмасмиш.

Бунинг иложи йўқ, деб тан олибди йигит.

Ана шундай! Биздаги ёмон одатлар ҳам кўчатга ўхшайди, -насиҳат қилибди устоз, аввалига ниҳол, кейин эса улкан ва баҳайбат дарахтга айланади. Уни вақтида қалбимиздан юлиб ташласак, иш осон кечади. Вақтни бой берган саримиз эса у томир бойлаб, бутун танимизни эгаллаб бораверади. Оқибат истасакда, уни юракдан суғуриб ташлолмаймиз.

Йигит бу гаплардан сўнг ўз хулқи ҳақида чуқур ўйлаб кўрибди ва қалбида унаётган ёмонлик кўчатларини вақтида суғуриб ташлашга аҳд қилибди.

 

Абу Аммар,

Нодира Иброҳимова таpжимаси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 91
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 112
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 281
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15701
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6529
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6468
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5786
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5246
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5135
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4542
Ўзбекистон тарихи

//