Собиқ пианиночи ёки Бош вазирнинг афсуси


Сақлаш
16:04 / 14.04.2023 0 1115

Подаревский бир пайтлари Полшанинг энг машҳур пианиночиси ва бастакори, шунингдек, Шопен композитцияларининг дунёдаги энг моҳир ижрочиси ҳам эди. Аммо кейинчалик дипломатлик касбини танлаб, сиёсатга ўтиб кетади. Сиёсатга ўзини буткул бағишлаган собиқ пианиночи маълум вақтдан кейин Полшанинг Бош вазири этиб сайланган. Кунларнинг бирида Франция сафарида эканлигида Париж университетининг мусиқа факултетида ўқувчи бир талаба унинг ёнига келиб:

 

Сиз ўша машҳур пианиночи, бастакор Подаревский эмасмисиз? – дея сўрайди.

– Ҳа, ўша менман! – Подаревский жавоб қайтаради.

– Энди-чи?

– Энди, Полшанинг Бош вазириман!

Шунда ёш талаба киноя билан:

– Шундайми? Во ажаб... нақадар паст тушиб кетгансиз... – дея жилмаяди.

 

Подаревский талабанинг сўзларини умр бўйи эсдан чиқармайди. Ўша сўзлар доғдай юрагида сақланиб қолади. Ва бир куни халқ қаршисида шундай нутқ сўзлайди:

 

– Пианинонинг тилларини бошқариш одамларни бошқаришдан мушкул дейишади. Бош вазир бўлганингда дарё йўқ жойга ғаройиб бир кўприк қуришни ваъда берасан, одамлар эса ишонадилар. Инсонларни алдар экансан, давлатни бошқара олишинг табиий. Аммо 7 октавали пианинода “Фа” тилини босиб, “До” оҳангини кутиб бўлмайди. Ноталар сизни фақат ва фақат тўғриликка, тўғри яшашга, ҳатто тўғри ўлишга чорлайди – унда фақатгина ҳақиқат тили мавжуд.

 

Рус тилидан Раҳмат БОБОЖОН таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 100
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 115
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 284
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15712
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6537
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6513
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5790
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5255
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5151
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4551
Ўзбекистон тарихи

//