Ҳалолидан қўймасин


Сақлаш
22:04 / 12.04.2023 0 923

Наврўз байрами муносабати яқинлар билан дийдорлашиш учун қишлоққа боргандим. Якшанба куни укам телефон қилиб, “Ака, отам билан иккингиз машина бозорга чиқиб, маъқул келса “Nexia-1» олинг” дея илтимос қилди. Отамни овора қилгим келмай, дўстим билан бозорга чиқдим. Обдон айланиб юриб, кўнглимизга ёққан “Nexia-2»ни савдолашмоқчи бўлдик. Автомобиль олдида икки йигитдан бири эгаси, бошқаси савдогар экан. 60 миллионга бермадим, бироз қўшсангиз, машина сизники, дейишди. Россиядаги акам ҳам бироз пул қўшадиган бўлиб, 61 миллион 500 мингга келишдик. Шундан сўнг, бу “жонивор”ни нотариусга олиб бориб, расмийлаштирамиз десам, йигитлардан бири “Оилам Шаҳрисабзда, уларни олиб қайтишим керак. Ўша ерда олди-сотди қиламиз” деб қолди. Ҳеч нарсадан шубҳа қилмай, чоршанба куни Тошкентга Шаҳрисабз орқали йўлга чиқдим. Кўришганимизда, “Автомобилнинг 150 минг сўмлик жаримаси бор экан, ёпдик, ака”, деди эгаси. Нотариусда олди-сотди қилиб бўлгач, телефонимга 1 095 000 сўм тўлов қилиш кераклиги ҳақида хабар келди. Лекин негадир чекка кўра, 45 000 сўм ортиқча тўладим. Шунда билдимки, машинанинг собиқ эгаси бериши керак бўлган 45 000 сўм менинг ҳисобимдан тўланди. Унча катта пул бўлмагани учун айтишга хижолат бўлдим.

 

Тошкентга қайтгач, машинага янги давлат рақами, “техпаспорт” олиш учун ДАНга мурожаат қилганимда, 1 та 300 000 сўмлик, 1 та 150 000 сўмлик (15 % 105 000 бўлади) жаримаси борлиги маълум бўлди. Иккаласи ҳам “Нехиа”нинг аввалги эгасига тегишли эди. Унга телефонда вазиятни тушунтирганимдан кейин узр сўраб, пластик картамга 450 000 сўм ўтказиб берди. Кассада пулни тўларканман, бир нарса эътиборимни тортди: Тўлов жами комиссия солиғи билан 419 000 сўм бўлди. Картамда эса ундан ортган 31 000 минг сўм қолган, шу тарзда ҳалиги ёнимдан тўлаганим – 45 000 сўм деярли ўз ўрнига қайтганди. Лекин машинанинг собиқ эгаси учун бу пул 10 баробар кўпроққа, яъни 450 000 сўмга айланди. Шуни ўйларканман, хаёлимда бир гап айланарди фақат: “Ҳалолидан қўймасин”.

 

Маъруфжон РАҲМОНОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 184
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 114
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 89
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11385
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5730
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5269
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5260
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4703
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4057
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3710
Ўқиш пули

//