Қаердасан, бағритошим!?


Сақлаш
22:10 / 22.10.2021 0 1003

Иш вақти тугади. Бироқ, уйга шошилмасдим. Назаримда кимдир мени ташқарида кутиб тургандек туюлди. Деразадан қарайман. Ҳеч ким йўқ. Ҳамкасабам сўз қотади: “Биров келиши керакмиди?”

Шошиб жавоб бераман:  “А, йўқ”.

Автобусда кетаяпман. Назаримда кимдир мендан кўз узмаётгандек туюлади. Атрофга шоша-пиша қарайман. Ҳар ким ўзи билан овора.

Йўлда кетаяпман. Орқамдан кимнидир оёқ товуши келади. Ўша кимдир ҳар бир ҳаракатимни кузатиб келаётгандай.

Ўзимга сўз бераман: “Орқамга қарамайман”. Аммо бардошим етмади. Сўзимнинг устидан чиқа олмадим. Қарадим. Ҳеч ким йўқ.

Эшикни очиш учун калит соларканман, назаримда кимдир мени ичкарида – уйда кутиб тургандек туюлди. Ички интиқлик билан шошилганча эшикни очаман. Хоналарни бирма-бир кўздан кечираман. Уйда ёлғизликдан бошқа ҳеч ким йўқ.

Йиғлагим келади. Кўзгуга назарим тушади. Кўз ёш аралаш ич-ичимдан сўз келади: “Нега мени алдайсан?!” Аксим кўзларидаги сўзни ўқийман. “Қаердасан, бағритошим?!”   

                                                                                  

    Ойгул Убайдулла қизи

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16267
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//