Қомусийлик


Сақлаш
17:04 / 12.04.2023 0 785

Қомусийлик – шахснинг жуда кўп фанлардан муайян билимга эгалигини билдирувчи атама.

 

Ўрта асрларда Шарқда жуда кўп қомусий билимдон шахслар етишиб чиққан. Бу даврда фанларнинг ривожланиш кўлами кенг эмас эди. Қомусийлик «Ҳар соҳадан бир шингил» деган маънони билдирмайди. Шахс 5–10 та фан соҳасини эгаллаши ва бу соҳаларга оид қатор асарлар ёзиб қолдириши ҳамда ўша асарларни соҳа мутахассислари эътироф этиши зарур. Қомусий билимдон шахслар сифатида Афлотун, Арасту, Улуғбек, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Умар Хайём каби алломаларни кўрсатиш мумкин. Фан жабҳаларини кенг кўламли ва кенг қамровли бўлиб кетгани, илмий-техникавий равнақ туфайли йиғилган йирик ахборот тизимини якка инсон ўзлаштира олмайдиган даражадаги ҳолат юзага келгани қомусийликнинг намоён бўлишини қийинлаштиради. Фан соҳаларининг ўта чуқурлашиб кетгани ва унинг муаммоларини фақатгина қомусий билимлар доирасида ҳал қилиш мураккаблиги ҳам бугунги кунда қомусийликга таъсир кўрсатмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4698
Ўзбекистон тарихи

//