Анархия


Сақлаш
16:04 / 12.04.2023 0 807

Анархия (юнонча аnarchia – бошбошдоқлик) – давлатда ёки жамиятни бошқаришда ягона раҳбарнинг, ҳамма учун мажбурий қонун-қоидалар, одоб-ахлоқ меъёрларининг йўқлиги, ҳокимиятга даъвогар турли сиёсий кучларнинг ўзаро кураши кучайиши оқибатида юзага келадиган ҳолат.

 

Бундай ҳолда жамият аъзолари, халқ ва миллатнинг умумий бирлиги ва якдиллигини таъминлайдиган маънавий мезонлар ҳам бузилиб кетади, маънавият қоидалари ҳамда талаблари қадрсизланади. Анархия, юзаки қараганда, демократиянинг бир кўринишига ўхшайди, аммо у бутунлай бошқа ҳодисадир. Анархия шароитида сиёсий лидерлар кўпаяди. Анархия индивидуализм сифатида XIX асрда Франция ва Испанияда кенг тарқалди. М.Штирнер, П.Прудон, М.Бакунин анархия лидерларидир. XX аср бошларида анархия тарафдорларини ҳар қандай ҳокимиятга қарши, ҳокимиятсизликни ёқловчилар деб тушунар эдилар.

 

Анархиянинг фалсафий асоси индивидуализм – шахсиятпарастлик, субъективизм – ўз қарашларини устун қўйиш, волюнтаризм – ўзбошимчаликдир. Анархия тарафдорлари инқилоб, тўнтариш йўли билан давлатни эгаллашни ҳам қоралайди. Анархия гоҳида ҳар қандай мустаҳкам давлат тузумига қарши ғоя сифатида ҳам намоён бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4698
Ўзбекистон тарихи

//