Жаргон


Сақлаш
16:04 / 10.04.2023 0 904

Жаргон (французча jаrgоn – сафсата) – бирор ижтимоий гуруҳнинг ўзига хос мулоқотида учрайдиган сўзлар ва атамаларни ифодалайдиган тушунча. Жаргон муайян ижтимоий муҳитда юзага келади, турли шева ҳамда лаҳжалардан фарқ қилади. Кўп ҳолларда, жаргон инсон маънавиятидаги салбий қусурлардан бири сифатида намоён бўлади. Уни кучли ривожланган ва аниқ терминларга эга бирор касб тили билан аралаштирмаслик лозим. Жаргон барқарор бўлмайди, у ҳам тил, ҳам услубий жиҳатдан турли-туман ва тезда ўзгарувчан хусусиятга эга. Ёшлар орасида «кетдим» ўрнида «сирпандим», «пул» ўрнида «соққа»; санъаткорлар орасида «хизмат учун хақ олмаслик» ўрнида «томсувоқ», «пул» ўрнида «якан» ва шу каби жаргонлар учрайди.

 

Жаргон баъзида бадиий ижодда асар қаҳрамони хусусияти, табиатини очиб бериш учун хизмат қилади, жаргонлар турли тилларда сўзлашувчи халқ вакилларининг бир-бирлари билан алоқа қилишида ёки турли халқ вакиллари йиғиладиган жойлар (масалан, чегара, портлар)да ҳам пайдо бўлади. Жаргонлар қайси ижтимоий гуруҳ орасида юзага келган бўлса, деярли фақат шу гуруҳ вакиллари учун тушунарли бўлади, шу тоифадагиларнинг вазият, шароит тақозосига кўра бошқалардан яширин тутиладиган мақсадларига хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4698
Ўзбекистон тарихи

//