Туш


Сақлаш
15:04 / 05.04.2023 0 720

Туркон АЛИЕВА

 

ҲАВОТИР

 

Ҳали дунёга келмаган боламнинг овози қулоғимга чалингандай бўлди: “Сизнинг дунёнгизга боришдан қўрқаман!”

 

Фарид АКБАРОВ

 

КСЕНИЯ

 

2010 йил апрели, Москва давлат лингвистика университетининг буфети.

 

Биринчи парадан сўнг ўтириб чой ичаётгандим. Орқа столдаги қизларнинг бошқа столда ёлғиз ўтирган қизга пичинг қилаётгани қулоғимга чалинди. Улардан бири қизга шундай дерди: “Ксения, ёшинг йигирмадаю, лекин ҳалиям бокирасан...”

 

Айваз АЗИМОВ

 

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

 

Мен бўлиниб кетганман. Шимол ва жануб бўлингани каби.

 

Мен ўсяпман. Ғарб шарқни инкор этгандек.

 

Мен кетишни истайман. Аммо қуёш коинотдан ажралиб кетолмас.

 

Энди кўрман. Тунел охирида нур кўрган йўловчидек.

 

Забонсизман. Фақат “Мени кечир, ҳаммасини тўғрилайман” сўзларидан бошқа барча жумлаларни айтишга журъати етмас соқов каби.

 

Қулоқларим оғир. Бошқа жавоб истаги билан ўз саволларини рад қилувчи кардек.

 

Шаҳло БОБОЕВА

 

ТУШ

 

Кеча ёмон туш кўрдим. Ўлиб қолганмишман. Дарҳол туш ичра қарор қилдим: эрталаб турган заҳотим сувга айтаман – ўтади-кетади.

 

Уйғониб англадим: туш эмас экан...

 

Тархон ПОШОЗОДА

 

ЎРИН

 

Ҳамиша бировга ёздирар ва ўз номидан нашр қилдирарди. Пулдор эди. Ёзган одам ва ундан бошқа ҳеч кимнинг бу “истеъдод”дан хабари йўқ эди. Кундан-кун машҳур бўлиб борарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. “Халқ ёзувчиси”ни олишига бор-йўғи бир қадам қолганди.

 

Ёздирган ҳикоясини “Энг қисқа ҳикоя” танловига жўнатди. Ҳикоя жуда яхши ёзилганди. Бироқ бу сафар 1-ни ололмади, 2-ўрин насиб қилди. Чунки ҳикоя ёзиб берган одамнинг ўзи ҳам танловга ҳикоя юборганди...

 

Ғолиб ЖАЛИЛ

 

МУАЛЛИФ

 

– Қиш... Яна баъзи оёқ кийимлар тешилган қайиққа айланадиган мавсум.

 

Озарбойжончадан
Раҳмат БОБОЖОН
таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 16
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 25
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 134
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 154
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 182
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10621
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5573
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5118
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4989
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4554
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3662
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3655
Ўқиш пули

//