Ижтимоий ҳаракат


Сақлаш
15:04 / 03.04.2023 0 920

Ижтимоий ҳаракат – биргаликда, уюшган ҳолда жамият миқёсида амалга ошириладиган ҳаракат шаклини ифода этадиган тушунча. Ижтимоий ҳаракат ижтимоий борлиқнинг атрибутив ва универсал характеристикасидир.

 

Ижтимоий ҳаракат жамиятдаги моддий ва маънавий жараёнларни қамраб олади. Тарихий тараққиётни материализм нуқтаи назаридан таҳлил этувчи файласуфлар моддий жараёнларни ифода этадиган ижтимоий ҳаракатнинг устуворлигини қайд этса, уларнинг мухолифлари бўлмиш идеалистлар маънавий жараёнларни ифода қиладиган ижтимоий ҳаракатнинг ҳал қилувчи ролини исботлашга уринади. Бироқ моддий ва маънавий жараённи абстракциядагина бир-биридан ажратиш мумкин. Реал воқеликда улар ҳамиша, ҳар қандай ҳолатда ўзаро алоқадорликда бўлади. Жамиятнинг борлиқ шакли сифатида мавжуд бўлишининг асосий шарти ҳам шундан иборат. Бинобарин, ижтимоий ҳаракат ҳақида гапирганда, нафақат моддий элементлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳамда реал ўзгаришларни, балки улар орасидаги турли муносабатларни ҳам назарда тутмоқ зарур.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//