Рамазон


Сақлаш
16:03 / 29.03.2023 0 729

Рамазон (арабча рамиз(д)а – қийинчиликни енгиш) –

 

1) ҳижрий йил ҳисобининг тўққизинчи ойи, Аллоҳ Муҳаммадга (с.а.в.) Қуръонни ваҳий қилиб, Жаброил (а.с.) орқали нозил этган;

2) Рамазон ойида болалар эшикма-эшик, уйма-уй юриб шу номда шеърлар тўқиб, айтадилар;

3) Рамазон ойида туғилган эркаклар исми.

 

Шунинг учун бу ой муқаддас ой ҳисобланиб, бир ой давомида рўза тутиш буюрилган. Рамазон ойида мусулмон халқлари маънавиятига кўра, халқ, миллат, шахслар орасидаги ҳар қандай низо, келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар тўхтатилган. Кишилар орасида аввалдан мавжуд қарама-қаршиликлар Рамазон ойида ярашув билан барҳам топиши савобли иш экани исломда кенг талқин этилади. Бундан ташқари, Рамазон ойида тутиладиган рўза инсонга ҳам жисмоний, ҳам маънавий фойдалилиги масаласига динда катта аҳамият қаратилади. Рўза (форсча кундузги иш, савм, бирор нарсадан ўзини тийиш) – ислом динида фарз бўлган учинчи рукн бўлиб, ҳар йили Рамазон ойида бир ой давомида эрта саҳардан шомгача ҳеч қандай овқат емаслик, ичмаслик, чўмилмаслик, чекмаслик, жинсий алоқа қилмаслик талаб этилади. Шунингдек, рўза тутмаслик беморларга, ҳомиладор ва эмизикли фарзанди бор аёлларга, сафарда юрганларга кейин қазосини адо этиш эвазига рухсат берилган.

 

Рўза давомида инсон жисмоний иллатлардан тозаланиш билан бирга, маънавий жиҳатдан покланишга эришиши, ахлоқсиз муносабатлардан тийилиши лозимлиги илоҳий талаблар сифатида талқин қилинади. Шу каби жиҳатларига кўра, рўза маънавиятга ўз ҳиссасини қўшувчи диний урф-одатлардан ҳисобланади. Рўзанинг фарз, вожиб, нафл, макруҳ турлари мавжуд. Ўзбекистонда Рамазон ойининг сўнгги куни – Рамазон ҳайити байрам сифатида нишонланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//