Биласизми?
– Ўқимас эмишман, – деди Оқил яна ўжарлик билан.
– Ахир ким сенга шундай деди, бизга айтгин, – куюнди директор.
– Менга барибир энди... Ҳеч кимнинг ёрдами керакмас. Агар ўзимнинг ойим бўлганларида...
Оқилнинг лаблари титради, кўзлари ёшланди. Бурнини тортиб қўйди-да, ўзини тутиб олиш учун шифтга қаради. Директор гап нимада эканини тахминан англади. Бирор хулосага келиш учун бу тахмин етарли эмасди, шу сабабли боладан яна сўради:
– Оқилжон ўғлим, ўжарлик қилма. Уйингда нима гап бўлганини менга очиқ айтавер. Биз сени хафа қилдириб қўймаймиз.
Оқил директорга «рост айтяпсизми?» дегандай бир қараб олди-да, нигоҳини деразага қадаб гап бошлади:
– Ўзим эшитдим, – деди у яна бурнини тортиб қўйиб. – Анови... янги ойим дадамга «ўғлингиз катта йигит бўлиб қолди-я, энди ёнингизга олсангиз ҳам бўлади», – деди. Тағин мен уни...
Оқил гапини тугата олмади. Эшик очилиб, бир ёшлар чамасидаги ширингина болани кўтариб олган кўҳликкина жувон кириб келди.
– Мумкинми, вой хайрият-ей! – деди у остона ҳатлаб ичкарига киргач. – «Оқилжонни мактабга чақириб олиб кетишди», дейишса, нима гап экан, деб жонимни ҳовучлаб югуриб келаверибман. Тинчликми ўзи?
Жувоннинг саломлашишни ҳам унутиб кириб келиши унинг ғоят хавотирда эканидан дарак бериб турарди. Директор буни тушунди. Унинг ким эканлигини ҳам ҳаяжонли сўзларидан англади. Шу сабабли гапни айлантирмай муддаога ўтишни маъқул кўрди.
– Тинчлик, – деди у хотиржам оҳангда сўнг болага юзланди: – Оқилжон ўғлим, сен ташқарига чиқиб тур-чи!
Оқил қовоғини уйганича «хўп», деди. Чиқаётганида аёлнинг қўлидаги бола «атта!» деб унга осилди...
Директор Оқилнинг бир неча кундан бери мактабга келмаётгани, бугун дарсдан кейин уйидан топтириб чақиртиргани ва ниҳоят, боланинг охирги гапларини айтиб берди. Аёл кўйлагининг енги билан кўз ёшларини артиб, пиқ-пиқ йиғлади. Кейин «Вой, гапирмайгина мен ўлайин», деди-да, ташқарига чиқиб Оқилни олиб кирди.
– Вой, гапирмайгина мен ўлайин, болажоним. Мен сени катта бўлиб қолганингни айтиб эркалатмоқчийдим-а! Сен ўқиб олим бўлсанг, уканг ҳам изингдан боради, деб доим дуо қиламан-ку? Гапга нўноқ онангни кечир, болажоним... – Аёл шу гапларни такрор-такрор айтиб, Оқилни қучоқлаб олганича юз-кўзларидан ўпаверди...
Оқилнинг қўлидаги укаси бу ҳолатдан ажабланиб ҳайрон бўлиб турди. Аввалига сал қўрқди ҳам. Кейин бир акасини, бир онасини ўпа кетди...
Тоҳир Малик
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ