Конституция


Сақлаш
15:03 / 29.03.2023 0 759

Конституция (лотинча constitutio – ўрнатиш, тузилиш) – давлатга, жамиятга ва инсонга оид энг асосий ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга соладиган шу борада бошқа қонунлар учун ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтайдиган, олий юридик кучга эга бўлган, қатъий тизимлаштирилган мамлакат мустақиллигининг кафолати бўлган асосий қонун. Конституция қабул қилиш давлат қурилишининг асосий хусусиятларини аниқ белгилаш имконини яратади, ҳуқуқий ислоҳотларни соддалаштиради. Конституция ҳуқуқий тартибга солишнинг энг асосий ва мақбул юридик шаклидир.

 

Асосий Қонун – мазмуни бўйича «Конституция» тушунчасига мос келади. Маълумки, Конституция нормалари бошқа барча қонунларга нисбатан олий юридик кучга эга ягона ҳужжат шаклида амал қилади. Асосий қонун – конституциявий тузумнинг қадриятлари, институтлари ва нормалари расман мустаҳкамлаб қўйиладиган энг олий ҳуқуқий ҳужжат. У инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари эълон қилинадиган, кафолатланадиган, шунингдек, ижтимоий тузум асослари, бошқарув шакли ва маъмурий-ҳудудий тузилиши, марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари тузилишининг асослари, уларнинг ваколатлари, ўзаро муносабатлари, давлат рамзлари ҳамда пойтахти белгилаб қўйиладиган ёзма ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

 

Мамлакатимизда 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тасдиқланган ва ҳаётга жорий этилган Конституция амал қилмоқда. У давлатимизнинг асосий қонуни бўлиб, муқаддима, олтита бўлим, йигирма олтита боб ва 128 та моддадан иборат, олий юридик кучга эга, бевосита амал қилади ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бир хилда қўлланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//