Машварат


Сақлаш
16:03 / 28.03.2023 0 794

Машварат (арабча кенгаш, кўрсатма, йўл-йўриқ) – кенгашиш, маслаҳатлашиш асосида амалга ошириладиган иш жараёнини англатувчи тушунча.

Машварат билан қилинган иш демократиянинг асосини ташкил этади, уни олий қадрият даражасига кўтаради. Унга бўлган муносабат ҳар бир фуқаронинг ички маданияти, маънавий-ахлоқий қиёфаси, демакки, бутун миллатнинг умуммаданий савиясидан далолат беради. Машварат асосида жамият аъзоларининг сиёсий ва ижтимоий фаоллиги намоён бўлади.

 

Ҳозирги пайтда машварат сўзининг ўрнига кўпроқ кенгаш, маслаҳат сўзлари қўлланади. Машварат сўзи қадимда, айниқса, буюк саркарда Амир Темур замонида кенг истеъмолда бўлган. Шунинг учун ҳам буюк бобомизнинг асарларида мазкур иборани кўп бор қўллаганини кўриш мумкин. Айниқса, Соҳибқирон ҳарбий масалаларни доимий равишда машварат билан атрофдагиларга маълум қилиб, уларнинг маслаҳати билан ҳал этганини, давлат ишларининг тўқсон тўққиз фоизини машварат билан, фақатгина бир фоизини қилич билан ҳал қилганини таъкидлайди. Халқимизнинг «Кенгашли (машваратли) тўй тарқамас» деган доно нақлида машварат тушунчасининг мазмун-моҳияти, унинг миллатимиз сўз бойлиги, маънавияти билан узвий боғлиқлиги ифодаланган.

 

Дарҳақиқат, машварат билан амалга оширилган ишнинг пойдевори мустаҳкам бўлади, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган ёши улуғ донишманд кишилар маслаҳати билан амалга оширилган ҳар қандай юмуш муваффақият келтириши шубҳасиздир. Шу боис таълим-тарбия жараёнида ёшларимиз онгига ана шу ноёб ибораларни сингдириш, ижтимоий, маънавий ва ахлоқий аҳамиятини тушунтириб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//