Коррупция


Сақлаш
16:03 / 28.03.2023 0 1101

Коррупция – уюшган жиноий гуруҳнинг шахсий бойлик орттириш, давлат мулкини тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмига, мамлакат иқтисодий ресурсларига эга бўлиш мақсадида уруғ-аймоқчилик манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўядиган давлат хизмати амалдорлар жиноят содир этилишини англатадиган тушунча. Коррупция лотинча сўз бўлиб айниш, порага сотилиш маъносини англатади ва мансабдор шахснинг бойиш мақсадида ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни бевосита суиистеъмол қилишидан иборат жиноят ҳисобланади. Мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларнинг порага сотилиши ҳам коррупция дейилади.

 

Коррупция масаласи билан БМТ ҳам алоҳида шуғулланиб, махсус қарорлар қабул қилган ҳамда бу тушунчага қуйидагича таърифлар берилган:

 

1) мансабдор шахслар томонидан давлат мулкини ўғирлаш, талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш;

2) ноқонуний фойда олиш учун ўз хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш;

3) ижтимоий бурч ва шахсий таъмагирлик, манфаатлар ўртасидаги зиддият.

 

Коррупция жамият тараққиётига хавф солувчи таҳдид ҳисобланади ва мамлакатда ижтимоий ларза, иқтисодий тангликнинг вужудга келишига сабаб бўлиб, аҳолининг маънавий кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Шу боисдан Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ коррупцияга қарши курашга фаол киришиб, тегишли чора-тадбирлар кўрмоқда. Фармонларга биноан, ички ишлар ва прокуратура органлари тизимида коррупцияга қарши кураш бўлимлари тузилди.

 

Коррупцияга қарши курашнинг энг муҳим йўлларидан бири давлат бошқаруви органлари раҳбар ходимлари маънавиятини ошириш, уларни ватанпарварлик, масъулиятлилик руҳида тарбиялаш бўйича маърифий ишларни кучайтириш ҳисобланади. Шунингдек, коррупцияга қарши курашда жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ҳаракат қилиш лозим бўлади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси БМТнинг коррупцияга қарши кураш конвенциясига қўшилган ва бугун юртимизда унга қарши кураш бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//