Оптимизм


Сақлаш
17:03 / 27.03.2023 0 553

Оптимизм (лотинча оptimusэнг яхши) – кечаётган воқеа-ҳодисалар жараёнига нисбатан билдирилган икки хил қарама-қарши фикрлар ёки муносабатларни яхшиликка йўйиш. Оптимизм кечаётган воқеа ёки ҳодисанинг порлоқ истиқболига, эзгуликнинг қабоҳат, яхшиликнинг ёмонлик, адолатнинг адолатсизлик, ёруғликнинг қоронғулик, ҳурликнинг зулм устидан албатта ғалаба қилишига кучли ишонишдир.

 

Фалсафа тарихида оптимистик қарашларни билим соҳиблари турлича ифодалаб, тарғиб қилиб келганлар. Бунга ўрта аср Шарқ ва Европа Уйғониш даври инсонпарварлик ғоялари вакиллари, XVIII аср франция маърифатпарварлари илгари сурган таълимотлар, XIX аср охири – XX аср бошларида яшаб ижод этган Фурқат, Аҳмад Дониш, Муқимий, Аваз Ўтар каби маърифатпарвар ватандошларимиз фаолиятини мисол тариқасида келтириш мумкин. Уларнинг қарашлари оптимистик руҳ билан йўғрилган бўлиб, истиқболли келажакка фақат инсон ақлининг эзгу ишларга қодир ишончи орқалигина эришиш мумкин, деган ғоя ифодаланган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, улар халқ оммасини ҳаётни севишга, инсон ақл-идрокини қадрлашга, илм-маърифатни эгаллашга чорлаган. Тарихий тараққиёт жараёнида оптимистик қарашлар ва уларнинг йўналишлари давр тақозоси ҳамда талабига кўра турлича кўринишларга эга бўлган. Жумладан, диний оптимизм, хаёлий оптимизм, абстракт оптимизм, жамият тараққиётининг эҳтиёжига кўра сиёсий оптимизм, бугунги кунда Ўзбекистонга хос бўлган мустақиллик оптимизми шулар жумласидан бўлиб, уларни умумлаштирган ҳолда ижтимоий оптимизм деб ифодалаш мумкин. Ижтимоий оптимизм кишиларнинг мавжуд тарихий жараённинг айни вазиятида зарурий ривожланиш қонуниятлари талабларига мос келадиган, жамиятнинг ижтимоий онгини ифодаловчи хоҳиш-иродага эга бўлган аксарият аъзоларнинг маърифатпарвар, инсонпарвар қарашларини намоён этувчи қисмининг ёрқин келажакка умид-ишончини, умумий мақсадлари, қарашларини рўёбга чиқариш йўлида ижобий яратувчилик ҳаракатига чорловчи, етакловчи ҳис-туйғулардир.

 

Ҳар қандай тарихий жараённинг асосий белгиларидан бири, шунингдек, унинг минтақавий ва миллий ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга бўлган оптимизм ижтимоий онг мулки сифатида, ҳар бир шахсга ўзининг шу жамиятга, шу миллий муҳитга, мавжуд ижтимоий сиёсат ва иқтисодиётга мансублигини англаб етишга бевосита таъсир этади. Шунинг учун у фақат табиий-биологик асосга эга бўлган инстинкт сифатида эмас, балки ижтимоий воқелик сифатида шаклланади ва фаолият кўрсатади. Шу боис, оммавий кундалик онг илгари сурилган янги реалистик, оптимистик ғоя ва мафкуравий ҳиссиётлар билан бойиб боради. Хаёлий оптимизм – амалга ошиши мумкин бўлмаган бесамар орзу, ўй-хаёл, интилишдир (масалан, алхимиклар фаолияти, ширакайф кўкнори хаёллари). Диний оптимизм эса бу дунёнинг бевафолиги тўғрисида пессимистик фикрлаш билан бирга, фақат нариги дунё боқий эканига кишиларни ишонтиради ва у дунё роҳати, жаннати умиди билан фоний дунёда ҳаёт кечиришга ундайди. Реал оптимизм муайян ижтимоий тараққиётнинг кишилар фаровонлиги йўлида олдига қўйган мақсад-муродининг амалий ижобати. Масалан, Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлида олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг бугунги кундаги ижобий натижалари бунинг ёрқин ифодасидир.

 

Бугунги кунда Ўзбекистон халқларининг ҳаётбахш кайфиятининг асосида мустақиллик оптимизми ётади ва бу туйғу инсон ҳаёти фаровонлиги учун зарур бўлган барча жабҳаларда юз бераётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларида, улар амалиётининг кўлами ва фуқароларнинг миллий ўзлигини эркин намоён этиш имкониятларининг мавжудлигида кўринмоқда, ифода этилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//