Матриархат


Сақлаш
17:03 / 27.03.2023 0 1147

Матриархат (лотинча mater – она ва юнонча arche – ҳокимият) – оила-уруғчилик муносабатлари ривожининг иккинчи босқичида аёл ҳукмрон мавқега эга бўлиб, мулк ва мансаблар она уруғи тамойили асосида мерос бўлиб ўтган даврни ифодаловчи атама.

 

Никоҳдан сўнг эр хотин жамоасига ўтиб яшаган ва унга тобе ҳисобланган. Матриархат даврида аёл жамоавий ишлаб чиқариш, фарзанд тарбияси, хўжалик ва оилани юритиш ва ҳоказо ҳамда жамоанинг ижтимоий ҳаёти (унинг ишларини бошқариш, жамоа аъзолари ўзаро муносабатларини тартибга солиш, диний маросимларни ўтказиш ва шу каби) устувор мавқега эга бўлган. Жанубий-Шарқий Осиёдаги минангкабау ва микронезларнинг айрим гуруҳларида ҳозир ҳам матриархат таъсири сақланиб қолган. Матриархатнинг зидди патриархат, яъни ота уруғининг ҳукмронлигидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//