Биласизми?
Баҳорги таътил болаларнинг қаҳратон қишдан кейинги мароқли дам олиши учун муҳим. Бироқ ҳар йили Наврўз яқинлашар экан, кўп ота-оналарда ташвишли савол туғилади: фарзандлари таътил кунларини яхши ўтказиши учун нималар қилиш мумкин? Oyina.uz мухбири шу савол билан психолог Нилуфар РАСУЛОВАга мурожаат этди.
– Албатта, энг яхши усул бу – шаҳар ташқариси ёки бошқа давлатларга оилавий саёҳат уюштириш. Аммо боши хизмат вазифаларидан чиқмайдиган ота-оналар учун бундай саёҳатлар деярли имконсиз. Шундай экан, ушбу муаммони ҳал қилишнинг бошқа усулларини кўриб чиққан маъқул.
Куни бўйи ишда бўлсангиз ва болаларингиз уйда ёлғиз қолишига тўғри келса, кунни телефон ёки компьютер қаршисида сарфламаслиги, уйни бошига кўтариб сакрамаслиги учун, уларни фойдали ва қизиқарли машғулотлар билан банд қилинг.
Аввало, боланинг ўзидан нима қилишни хоҳлашини сўранг ва унинг истакларини инобатга олинг. Бўш вақтида уй ишларига жалб этиш ҳам ортиқча бўлмайди. Кун давомида қилиниши керак бўлган вазифалар рўйхатини тузинг ва уни деворга илиб қўйинг. Масалан, гулларга сув қуйиш, чангни артиш, хонани йиғиштириш дегандек... Фақат ҳаммаси меъёр билан, болага ортиқча вазифалар юкламанг.
Таътилнинг биринчи куниданоқ дарс қилишга ундамаганингиз маъқул, бу вазифани таътилнинг сўнги кунларига қолдиринг.
Ўсмир фарзандингизга дўстларини уйга олиб келишига ёки улар билан сайрга чиқишига рухсат беринг. Бугунги болалар мулоқот учун интернетдан фойдаланишади, шу сабабдан бундай жонли алоқа уларга жуда фойдали бўлади. Аммо хавфсизлик қоидалари ҳақида эслатиб қўйинг: рухсатсиз кўчага чиқмаслик, йўл ҳаракати қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги, темир йўл ёки сув ҳавзаларига, ташландиқ биноларга, овлоқ жойларга бормаслик кераклигини уқтиринг.
Дам олиш кунларингизни албатта фарзандингиз билан ўтказинг! Уй ишларини бир четга суриб, бирга машғулотлар бажаринг, ўйинлар ўйнанг. Ахир таътил ота-оналарга болалари билан мулоқот қилиш учун қулай вақт.
Баҳор – табиат қўйнида сайр қилиш учун жуда боп фасл. Фарзандингизнинг кун бўйи уйда ўтиришига йўл қўйманг. Ҳайвонот боғига саёҳат, турли истироҳат боғлари ва аттрационлар болаларга қизиқарли бўлиши аниқ. Об-ҳаво имкон берса, тоза ҳавода жисмоний фаоллик саломатликни мустаҳкамлайди, ҳаёцеварликни оширишга ёрдам беради.
Болалар учун мўлжалланган велосипед, скутер, роликли конкида учиш ҳам завқли машғулотлар сирасига киради. Аммо қўшимча ҳимоя (дубулға, тирсак ва тизза ёстиғи) ҳақида унутманг.
Мактаб таътиллари пайти ишдан чалғиб, ўзингизни оилангизга бағишлашингиз, фарзандларингизга бир олам қувонч бахш этиши билан бирга, болалик хотираларингизни уйғотиб ўзингизга ҳам қувват ва тетиклик бериши шубҳасиз.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ