Апатия


Сақлаш
21:03 / 15.03.2023 0 850

Апатия (юнонча apatheia – бепарволик) инсондаги эмоционал пассивлик, бефарқлик, ҳиссий лоқайдлик каби кайфиятни ифода этади.

 

Бундай ҳолатда инсон ён-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга эътиборсиз бўлади, ҳеч нарсага қизиқиш билдирмайди, унинг жисмоний, руҳий ва маънавий фаоллиги пасаяди. Апатия узоқ вақт давом этган руҳий бузилишлар туфайли юзага келади ва кечиш муддатига кўра, узоқ ёки қисқа муддатли бўлади. Апатия ҳолатини ақлий заифликда ва ҳатто узоқ давом этган муайян касалликнинг асорати сифатида ҳам кузатиш мумкин. Апатиянинг илк босқичларида қизиқиш, хоҳиш ва интилишнинг бирмунча сусайиши, иштиёқ ва майлнинг пасайиши кузатилади. Кейинги босқичларда эса теварак-атрофдаги воқеаларга нисбатан бефарқлик пайдо бўлади. Кўп ҳолларда апатия ҳолатидаги кишининг мимикаси камаяди, эмоциялари совуқлашади, у ҳеч қандай кўнгилочар ишларни қилмайди, ҳаттоки оиласи, фарзандлари, яқинларига ҳам лоқайд бўлиб қолади.

Апатиянинг сўнгги босқичларида эса тўлиқ бефарқлик ҳукмрон бўлади, бу ҳолатдаги киши, ҳаттоки ўз ташқи кўриниши ва озодалигига ҳам эътибор бермайди. Апатия маънавий тушкунлик ва руҳий толиқиш оқибати бўлиши ҳам мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//