Мазохизм


Сақлаш
14:03 / 14.03.2023 0 1150

Мазохизм – австриялик романист Леопольд фон Захер Мазох исмидан олинган бўлиб, кенг маънода, шахснинг ўзига нисбатан деструктив, оғриқли ёки ҳақоратли хатти-ҳаракатларга мойиллигини билдиради.

 

Мазохизм маънавиятсизлик шаклларидан биридир. Мазохизмнинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, жинсий мазохизм ахлоқсиз ҳаракатдан лаззатланишни билдиради. Ахлоқий мазохизм эса характер кўринишида бўлади. Психик мазохизм тушунчаси эса шахснинг ўзига нисбатан ҳар қандай кўринишдаги адоват ва деструктив импульсни назарда тутади ҳамда мазохизмнинг энг кўп тарқалган кўриниши ҳисобланади. Оммавий мазохизм катта гуруҳ ёки популяцияларга хос оммавий тарзда ўз-ўзига зиён етказиш шаклидир. 3.Фрейд мазохизмни садизм (ўлим инстинкти)дан келиб чиққан айбдорлик ҳисси таъсиридаги ўз «Мен»ига қарши қаратилган иккиламчи ҳолат деб таърифлайди. Жинсий мазохизм шериги қаршисида ўзини қулдек итоаткор ва унинг ҳукмронлиги қаршисида ўзини ҳимоясиз сезишдан қониқишдир. Мазохизм кўпинча ўсмирлик даврида шахснинг қаршилик кўрсатишга қурби етмаган вақтдаги сексуал ёки жисмоний зўравонликнинг оқибати сифатида талқин қилинади. Маънавий жиҳатдан инсон тафаккурига ўта ёмон таъсир кўрсатувчи салбий феъл-атвор сифатида қайд этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//