Ҳаё


Сақлаш
18:03 / 13.03.2023 0 917

Бир маҳаллар қишлоғимиз ва яна уч қишлоқ битта жамоа хўжалигига қарарди. Раисимиз тилла одам эди. 

 

У тўрт қишлоқни гуллатди, кўчаларни асфальт қилдирди, кинохона, кутубхона, иккита мактаб қурдирди. Одамлар мингдан-минг рози эди. 

 

Раиснинг уйи оддий одамлар хонадони билан бир хил эди. Бир куни аёли: "Раис деган номингиз бор, баланд уй қурсак" деса, "Одамлардан андиша қиламан" деб жавоб қилган экан. Раис бобо ўтиб кетганига анча бўлди. Ҳозир ғирт бекорчининг ҳам уйи данғиллама. 

 

Раиснинг фарзандлари топарман-тутарман. Лекин уйни таъмирлашмайди. Мунғайиб қолган уй бизга ҳалол, покиза, содда ва дўлвор раисимизни эслатади. 

 

Яқинда шу раиснинг ўғлидан сўрадим: "Нега уйни янгиламайсизлар?" У жавоб берди: "Отам рухсат бермаган. Ўлганимдан кейин ҳам уйни янгиламанглар, одамлар раис роса бойлик йиғиб яширган экан-да, деб гапириб юрмасин. Гўримда тинч ётай деган эди".

 

Ўз одамлари билан бир тану-бир жон бўлиб яшайдиган, улардан андиша қиладиган раҳбарлар ўлмайди, деган фикрга келдим.

 

Мақсуд ЖОНИХОНОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 27
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16267
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//