Ярамас йигит ва хомхаёл қизалоқ


Сақлаш
17:03 / 11.03.2023 0 611

Антон ЧЕХОВ

БИР ҚИЗ КУНДАЛИГИДАН

 

13 октябрь. Ниҳоят, менинг кўчамда байрам! Бўлиши мумкинмас, кўзларимга ҳеч ишонолмайман. Деразам олдида кўркам, сарбаланд, қора соч, қоракўз бир йигит бўзчининг мокисидек у ердан-бу ерга қатнайди. Мўйлови ҳам ўзига хўб ярашган. У, мана беш кундир-ки, уйимиз олдида ўралашади, кечаю-кундуз деразамиздан кўзини узмайди. Ўзимни гўё ҳеч нарсадан хабари йўқдек тутаяпман.

 

15 октябрь. Бугун тонгданоқ шаррос ёмғир қуя бошлади, бечора эса кўчада ивиганча турибди. Бунинг ҳақига унга қош қоқиб ҳавойи бўса юбордим. Шунақа гўзал табассум қилди-ки. У ким ўзи? Синглим Варянинг айтишича, йигит унга ошиқу-беқарормиш, шу сабаб уйимиз олдида мушукболадек шалоббо бўлиб ўтирганмиш. Бунча лаққи бўлмаса-я бу қиз! Ҳеч замонда қорасоч қорасочга кўнгил берарканми? Онам охорли либосларимизни кийганча дераза олдида ўтиришимизга буюрди. “Эҳтимол, бор-йўғи бир ярамас чиқар, балки мартабали жанобдир...” – деди у. Ярамас... quel*… Сиз нимани ҳам билардингиз, ойижон!

 

16 октябрь. Варя дейдики, унинг ҳаётини бошига етганмишман. Йигит Варяни эмас, мени севгани айбимми? Тасодифан йўлакка кичкина хатча тушириб юбордим. О, маккор! Енгига бўр билан: “Кейин” – деб ёзди. Айланиб юрди-юрди-да, қаршимиздаги дарвозага қайта ёзди: “Қаршилигим йўқ, фақат кейин...” Бўр билан ёздию, ёзувни дарҳол ўчирди. Нимадан юрагим бунча гупиллайди?

 

17 октябрь. Варя тирсаги билан кўксимдан туртди. Ярамас, аҳмоқ, ҳасадгўй! Бугун у бир городовой**нинг йўлини тўсиб, бизнинг деразамизга ишора қилганча бир нималар деди. Ўйин ўйнамоқчи. Авраётган бўлса керак. Эҳ, эркаклар! Золим ва ёвузсиз, аммо маккор ва ажойиб ҳам!

 

18 октябрь. Анчадан бери йўқ бўлиб кетган акам Серёжа ниҳоят бугун тунда уйга келди. Ётоғига бош қўйишга ҳам улгурмаганди, пастга тушишини талаб қилишди.

 

19 октябрь. Разил! Жирканч! Маълум бўлишича, анави йигит ўтган ўн икки кун давомида аллақайси кишининг пулларини ўмариб жуфтакни ростлаган Серёжани изига тушган экан.

 

Бугун дарвозага шундай ёзди: “Энди бўшман”. Мол! Унга тилимни кўрсатдим.

 

*Quel – қайдам, бўлиши мумкинмас, французча. 

**Городовой – чор Россияси даврида полициянинг энг қуйи ходими.

 

Рус тилидан Раҳмат БОБОЖОН таржимаси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 50
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6109
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//