Технократия


Сақлаш
15:03 / 10.03.2023 0 918

Технократия (юнонча техника ҳукмронлиги, ҳокимияти) –

1) техник ходимлар ва мутахассисларнинг сиёсий ҳокимияти зарурлигини тан олувчи социологик концепция;

2) ХХ асрнинг 30-йилларида АҚШдаги ижтимоий ҳаракатнинг номланиши.

 

Технократия назарияси дастлаб Веблен томонидан қўлланган. У «Технологик детерминизмга» эътиборни қаратган ҳолда, техник мутахассисларни ишлаб чиқариш ва ижтимоий тараққиётга содиқ хизмат қилувчилар, деб билган. Бунинг учун улар бирлашиб, мамлакат саноат ишлаб чиқаришида муҳим бошқарув лавозимларини эгаллаши кераклигини эътироф этган. А.Берл, А.Фриш кабилар технократия концепциясининг янада ривожланишига ҳисса қўшганлар. Айниқса, Ж.Голбрайтнинг «Янги индустриал жамият», «Иқтисодий назариялар ва жамиятнинг мақсади» каби китобларида технократия ғояси атрофлича асослаб берилган. Кейинги йилларда бу тушунча техник тамойилларни устувор билувчи сиёсий доираларга нисбатан ҳам ишлатилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//