Уйғониш


Сақлаш
15:03 / 08.03.2023 0 838

У ишхонаси томон оҳиста кетаркан, боши узра жилоланаётган Қуёшга ташаккур дегиси келди. Ахир ана шу офтоб илиқ нурлари билан уйғотади бутун борлиқни. Кейин ўйга чўмди: “Аёл ҳам қуёшга  ўхшайди-я!” Умри кўз ўнгида бирма-бир жонланди.

У гўдак эди. 

Бир меҳрибон аёл уни тонгда уйғотарди:

– Тур, болагинам, боғчангга кеч қоляпмиз!

У бола эди.

Бир мунис аёл тонглари уни уйғотар эди:

– Тур, болам, мактабингга кечикасан!

У йигит эди. 

Бир муштипар аёл уни эрталаблари уйғотарди:

– Уйғон, ўғлим, ўқишингга кечикяпсан!

У эркак бўлди.

Саҳар уни бир гўзал аёл уйғотди:

– Туринг, дадаси, ишингизга кеч қоляпсиз!

"Ҳа, – деди у шивирлаб, – эркакни уйғотгани учун ҳам Аёлга ташаккур!"

Мансур ЖУМАЕВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 15
Йигит ва ўгит

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16230
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6802
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5935
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5372
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4798
Ўзбекистон тарихи

//