Биласизми?
1. Мария Склодовская-Кюри
Мария Нобел мукофотини олган илк аёл, ушбу мукофотни икки бор олган биринчи одам ҳам.
2. Коко Шанель
Бу гўзал аёл яратган атирлар унинг бошқа ишлари олдида арзимас бўлиб туюлади. Аммо эътироф этиш шартмас, дегани эмас бу. Чунки Коко аёллар модасини янгилади, замонасининг машҳур аёлларини кийинтирди ва гендер стереотипларини йўққа чиқарди.
3. Айседора Дункан
Айседоранинг замонавий рақси Ғарб санъатини остин-устун қилиб юборди. У Ницшедан илҳомланиб “Келажак рақси” номли асар ёзади хатто. Раққос бу билан рақсни нафас каби қабул қилувчи “янги одам” яратишни истаган.
4. Софья Ковалевская
Дунёдаги илк математик профессор-аёл Софья Ковалевскаянинг чекига рус университетларида аёлларга ўқиш тақиқланган даврда улғайиш тушганди. Аммо билимга чанқоқ Софьяни бу ҳам тўхтатиб қола олмайди. Ва у ўқишини чет элда давом эттириш учун ёлғон никоҳга ҳам рози бўлади.
5. Индира Ганди
Индира Ганди Ҳиндистонни камбағаллик ботқоғидан чиқариб, катта мамлакатлар ҳам ҳисоблашадиган давлатга айлантиради. Унинг ҳукумронлик даврида банклар миллийлаштирилди, саноат катта тезлик билан ривожланди, хусусан оғир саноат ҳам, мамлакатда илк АЭС қурилди, қишлоқ хўжалигида “яшил инқилоб” амалга оширилди.
6. Анна Ахматова
Ахматова қаттиқ цензурада тутилган, КГБ нинг доимий таъқибида бўлган ва кўплаб асарлари ўлимидан йигирма йил ўтиб эълон қилинган, аммо у тириклигидаёқ классик сифатида адабиётда тан олинди, бироқ шунда ҳам у ўз сўзи устида ишлашдан тўхтамаган.
7. Фрида Кало
Турмуш ўртоғи Диего Ривера билан бирга Мексика санъатини дунёга олиб чиқади. Рассомнинг картиналари маҳаллий фольклёр ва юрак изтироблари аралашмаси бўлиб, халқаро даражада эътироф этилади.
8. Валентина Терешкова
Валентина – космосга чиққан биринчи аёл. У буни якка ўзи амалга оширади.
9. Опра Уинфри
Телебошловчи, актриса, бизнесвумен, улкан хайрия ишлари билан шуғулланувчи филантроп. Опра – XXI асрнинг энг омадли аёли. Унинг давлати деярли $3 миллиардга баҳоланади, бу эса уни Американинг давлатманд қора танли одамига айлантирган.
10. Мерилин Монро
Америка кино актрисаси, қўшиқчи ва модел. Ўтган асрнинг 50-йилларида аёл гўзаллиги эталони сифатида тан олинади. У ўйнаган 20 та кино прокатда 200 млн АҚШ доллари фойда келтирган ва ҳалигача севиб томоша қилинади.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ