Мен ва Cен


Сақлаш
15:10 / 13.10.2021 1 1092

Бизни турмуш қурганимизга ўн беш йил тўлди. Мен тўйимиз бўлганига бир йил ҳам тўлишига улгурмай автоҳалокатга учрадим. Бир қўлим ва бир оёғим қаттиқ жароҳат олди. Сен орадан икки йўл ўтиб менга паҳлавон ўғил туғиб бердинг. Мажруҳ қўлларим, жонсиз оёқларим, шикаста кўнглимга қанчалар мадор бўлди бу қувонч. Мен ўғлимиз эндигина уч ёшга тўлган кезларда яна қаттиқ бетоб бўлдим. Ўша жароҳатларим оқибатими, энди қулоқларим ҳам яхши эшитмай қолганди. Сен кўзларинг билан менга сўзлардинг. Ўтли нигоҳларинг, ширин табассуминг билан мени тушкунликка бош эгишимга йўл қўймасдинг. Мен эртадан кечгача уйимиз ёнидаги супада ўтган кетганга термулиб ўтираверардим. Сен тунларни тонгларга улаб дўппи тикардинг, ўқувчиларнинг дафтарини текширар, яна дарсга тайёргарлик кўрардинг. Субҳидамда мактабга чопардинг. Сени илк бор шу мактабда учратгандим.

Онам гулдек чеҳранг, чиройли кулгичларингни кўриб:

– Холанг топган бу қиз сенга сўз берармикин, – дегандилар.

Чиндан ҳам, Сен менга сўз бермадинг. Балки, бутун умрингни, меҳрингни, меҳнатингни ҳаётимга бахшида қилдинг.

Мен ўйланиб қоламан. Сенинг фидоийлигингга арзийманми ўзи? Сен мен учун қурбон бўлдинг. Мен эса Сенга шунча йиллар давомида ақалли бир дона гул тута олмадим, ўзимнинг ой юзли фариштагинам...

Мухтасар ҚОДИРОВА

1 Изоҳ

Alijon

12:01 / 01.01.1970

Oʻzbek qizlarining barchalari shunday fidoyi ayollardan bulishini hohlaymiz

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 105
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 276
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12337
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6014
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5590
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5351
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4805
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4312
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3758
Ўқиш пули

//