Тавҳид


Сақлаш
15:03 / 03.03.2023 0 777

Тавҳид (арабча, яккахудолик) – яккахудолик ҳақидаги Аллоҳнинг бирлигига ишониш, Уни ягона деб билиш, Аллоҳнинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида хам, феълида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилиш.

Тавҳид уч қисмдан иборат: сифатлар тавҳиди, роббилик тавҳиди, илоҳийлик тавҳиди.

 

Олимлар назарида тавҳид эътиқодга тааллуқли бўлса, сўфийлар учун у мақсад, мушоҳада, маърифат ҳисобланади. Биринчиси – билиш ва тасдиқ этишга асосланса, иккинчиси идрокдан завқ олишга суянади. Диний адабиётда тавҳид – тавҳиди имоний, тавҳиди илмий, тавҳиди ҳолий, тавҳиди илоҳий каби турларга ажратилади. Ислом динида тавҳид алоҳида илм сифатида кенг ўрганилган. Ўрта асрларда ушбу масалага бағишланган кўплаб диний-фалсафий асарлар яратилган бўлиб, уларнинг мазмуни асосан инсон эътиқодини мустаҳкамлаш, дунёқарашида мавжуд шубҳа-гумонларни бартараф этиш, одамларнинг маънавий жиҳатдан қудратли бўлишига қаратилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//