Жамият
Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга тушди
2022 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис палаталари Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган эди. Эндиликда фуқаролар call-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.
Кўча рассомининг навбатдаги суратида Путин Зеленскийга «айланади»
Рассом видео тагига «Ким ҳақ, ким ноҳақ: қайси томондан қарашга боғлиқ» деб ёзиб қолдирган. Суратда Россия-Украина можаросига ишора қилинган. Қиррали бўртма деворга чизилган расмнинг бир томонидан қаралса – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, иккинчи томондан қаралса – Украина Президенти Владимир Зеленский кўринади.
Ўзбекистонда барча поездларнинг тезлигига чеклов ўрнатилди
Қайд этилишича, мамлакатда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар қўйилмоқда. Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти.
Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» маркази ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кщра, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21–23 июль кунлари кундузи ҳаво 43-45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даражагача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37–42 даражагача пасаяди.
Қашқадарёнинг собиқ ҳокими тақдирланди
Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Озод Пармонов (1995 йилнинг 29 ноябридан 1998 йилнинг 3 июнь санасигача вилоят ҳокими лавозимида ишлаган) «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тунги ёруғлик тасвири: Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг иқтисодиёти сунъий йўлдош орқали баҳоланди
Тунги чироқларнинг фазовий тасвири (NTL — Nighttime lights) минтақаларнинг иқтисодий кўрсаткичларини баҳолашда фойдаланиладиган маълумот тури ҳисобланади. NTL мамлакат ҳудудлари аҳолиси, унинг зичлиги, ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, малакат ҳудудининг иқтисодий фаол қисми ҳақида тасаввурни шаклланитиришга ёрдам беради. У сунъий йўлдошдан олинган тунги ёруғлик тасвирини 63 хил рангда қайта ифодалаш натижалари орқали ҳисобланади.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб яна 3 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Қайд этилишича, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 274 нафар фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан 16 нафар фуқаро тиббий муассасаларда қолмоқда, афсуски, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.
Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқаролар бедарак йўқолгани хабар қилинди
Бош прокуратура баъзи хорижий ижтимоий тармоқларда воқеада иштирок этган айрим фуқаролар бедарак йўқолгани ҳақида мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган «фейк» хабарлар тарқатилганини маълум қилди.
Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди
Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди. Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Ёнғин натижасида хонадоннинг 10 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ