Жамият
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 18 июль куни соат 14:41 да Бошлиқ МФЙ Қушбеги кўчасида жойлашган кўп квартирали уйларнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабарига кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 14:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:59 да ўчирилган. Вазиятни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб қилинган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 10 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77455
Жамият
56564
Жамият
55749
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ