Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқаролар бедарак йўқолгани хабар қилинди

Сақлаш
01:38 / 19.07.2022 1763 0

Қорақалпоғистонда 1–2 июль кунлари содир бўлган намойишларда қатнашган айрим фуқаролар бедарак йўқолган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

 

Қайд этилишича, баъзи хорижий ижтимоий тармоқларда воқеада иштирок этган айрим фуқаролар бедарак йўқолгани ҳақида мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган «фейк» хабарлар тарқатилмоқда.

 

«Ваҳоланки, тармоқларда тарқатилган рўйхатда кўрсатилган бир қисм фуқаролар ўз яшаш уйида эканликлари, бир қисми Қорақалпоғистон ҳудудидан четга чиқиб кетганликлари, айримлари эса, умуман мавжуд бўлмаган шахслар эканлиги аниқланди. Шунда бўлсада бу ҳолат ҳам Бош прокуратура тезкор-тергов гуруҳи томонидан назоратга олинди ва ҳозирги вақтда яна бир бор чуқур ўрганиб чиқилмоқда», дейилади муносабатда.

 

Бош прокуратура, шунингдек, аҳолидан сохта ва уйдирма маълумотларга ишонмасдан, ўтказилаётган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни Бош прокуратура Штаби ахборот манбаларидан олишни сўраган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//