Жамият
“Электрон рецепт” тизими бекор қилиниши мазмунидаги хабарлар тарқалгач, ижтимоий тармоқларда турли муҳокамалар бошланди. Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдириб, тизим бекор қилинмагани ҳақида айтиб ўтди.
Аниқланишича, бундай хабарлар тарқалишига Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси сабаб бўлган. Вазирликка кўра, мазкур буйруқ лойиҳаси ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 25-сон буйруғида “Электрон рецепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиши кўзда тутилган.
Яъни, биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлиши белгиланган.
“Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да жойлашган барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари электрон рецепт тизимига тўлиқ ўтказилиши назарда тутилмоқда”, дея аниқлик киритилди расмий хабарда.
Таъкидланишича, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно.
Янги лойиҳага кўра, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиниши натижасида ҳуқуқий бўшлиқ тугатилиб, электрон рецепт асосида дори воситаларини тайинлаш масалалари бўйича ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти таъминланади. Тиббиёт ташкилотлари, дорихоналар ва фуқаролар ўртасида ҳуқуқий нормаларни турлича шарҳлаш ва талқин қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олди олинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77833
Жамият
56766
Жамият
55997
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ